Ўзбекистонга Американинг GЕ Healthcare компаниясига қарашли 200 та ультратовушли диагностика аппарати келтирилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Техника мамлакат шаҳар ва туманларининг кўп тармоқли поликлиникалари пренатал ташхислаш 196 та кабинетига тақсимланади.
Қурилма ҳомиладорликнинг эрта босқичидаги аёлларни оммавий ультратовушли текширувдан ўтказиш учун мўлжалланган.
GЕ Healthcare компанияси поликлиникаларда ишловчи шифокор ва техниклар учун аппаратлардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказади. Ўқитишни нафақат иш жойларида, балки компания келгуси йил бошида Тошкентда очадиган ўқув марказида ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)