Тошкентда 18 декабрь куни Ўзбекистоннинг илк тўқимачилик электрон савдо майдончаси — Uzbtextile.com. тақдимоти бўлиб ўтади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Тўқимачилик платформасининг иштирокчисига айланган исталган компания маҳсулотларини илгари суриш учун маблағни тежаб, харидорга тўғридан-тўғри чиқиш имконини қўлга киритади.
Бошланғич босқичда онлайн платформа бутунлай текин бўлади. Ишлаб чиқарувчилар кейинчалик сервисни пуллик қилишни режалаштирмоқда.
Uzbtextile.com платформасининг асосий афзалликлари:
- Платформанинг қулай интерфейси, компьютер билими исталган даражада бўлган фойдаланувчига товар ва хизматларни сотиш имконини беради;
- Қизиқтирган товар ва хизматларни тезкор топиш;
- Барча операцияларни реал вақт режимида амалга ошириш;
- Платформа бошқа иштирокчилар билан онлайн-чатда бўлиш имконини беради;
- чет элдан экспорт буюртмасини жойлаштириш имкони ва ҳ.о.
Изоҳ (0)