Россия давлатининг етакчиси Владимир Путин РФнинг биринчи президенти Борис Ельцин унга таклиф қилганда президентлик касбини танламаганлиги, чунки бунга тайёр бўлмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Ярославлда «Проектория» форуми доирасидаги очиқ дарсда ёшларга сўзлаб берди, деб ёзади «Вести».
Ельцин президентлик сайловларида қатнашиши учун Путиннинг номзодини Давлат думасига бош вазир сифатида таклиф этилишига розилигини сўраганда, у рад жавобини берган.
Владимир Путин Ельцин бундай жавобни эшитиб, жуда ҳайратланганлиги ва сабабини сўраганлигини таъкидлади.
Путиннинг сўзларига қараганда, у давлат тузилмаларида анча вақт ишлаганлигига қарамасдан, бундай лавозимга тайёр эмаслигини билдирган.
«Сизларга ҳаётингиздаги муҳим қарорни қабул қилишга имкон борича эртароқ тайёр бўлишингизни тилайман», — деди давлат раҳбари ўқувчиларга мурожаат қилиб.
Изоҳ (0)