Мамлакат Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Анқарадаги поезд ҳалокатида тўққиз киши ҳалок бўлган улардан уч киши машинист бўлгани айтилмоқда. Таъкидланишича, 47 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Anadolu» агенлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 декабрь куни Анқарадан Кўняга йўл олган тезюрар поезд локомотив билан тўқнашиб кетган. Поезднинг иккита вагони рельслардан чиқиб ер усти ўтиш жойига бориб урилиб, уни вайрон қилган.
Изоҳ (0)