Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи И.Ю. маст ҳолда уйида бирга яшаган онаси нафақахўр К.А.нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада К.А. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 10 декабрь куни шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)