«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди.
Чегирмалар қуйидагича белгиланган:
Пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50 фоиз;
Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) — 50 фоиз;
Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда — 30 фоиз;
Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига — 20 фоиз.
Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ҳамда жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.