UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов агарда дисквалификацияга учрайдиган бўлса, нима билан шуғулланиши маълум бўлди.
«Агар четлатиш 9 ой муддатни ташкил қилса, унда ўғлим эрталаб машғулот ўтказади. Аммо 3,5 соатдан ортиқ шуғулланмайди. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб саёҳат қиламиз. Ҳозирда кўплаб мусулмонлар истиқомат қиладиган Малайзия ва Индонезиядан таклифлар бор. Ҳабиб ҳам мен ҳам ушбу давлатларга боришни истаймиз. Қўшни — Озарбайжон, бундан ташқари Туркманбоши ҳам чақирмоқда. Қирғизистон президентининг шахсан ўзи мамлакатига таклиф қилди»,—дейди спортчининг отаси Абдулманноп Нурмагомедов.
Қайд этиш жоиз, Ҳабибга Конор Макгрегор билан жангдан сўнг уюштирган жанжали учун иш очилган.
Изоҳ (0)