11 декабрь, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 4 та гуруҳида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
«А» гуруҳида деярли барча масала ҳал бўлган. Икки йўлланма эгаси аниқ — «Атлетико Мадрид» ва «Боруссия Д». Европа Лигасига эса «Брюгге» йўл олган. Бугунги ўйинлар эса фақатгина гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритиб бериши мумкин.
«B» гуруҳида 1-ўрин масаласини «Барселона» 13 очко билан муддатидан аввал ҳал этган. Каталонияликлар бугун 7 очкоси бор «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. «Шпорлар» кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба қозониши талаб этилади. Боиси 7 очкога эга «Интер» ўз майдонида гуруҳ аутсайдери ПСВни меҳмон қилади.
«C» гуруҳида бугун барча йўлланмалар ўз эгасини топади. Айни дамда 6 очкога эга бўлиб турган «Ливерпуль» 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган «Наполи» билан куч синашади. Мазкур ўйинда Клопп шогирдларини фақат ғалаба қаноатлантиради. Анчелотти шогирдларига эса дуранг ҳам кифоя қилади. 8 очко билан гуруҳда иккиннчи ўринни банд этиб турган ПСЖ сафарда «Црвена Звезда» меҳмони бўлади. ПСЖнинг тақдири ҳам ўз қўлида, агар Тухел шогирдлари сафарда ғалаба қозонса ҳеч қандай тўсиқсиз плей-оффга чиқади.
«D» гуруҳидаги ўйинлар бир вақтда — 22:55 да бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда «Порту» биринчи ўрин масаласини, «Шальке-04» эса иккинчи ўринни ҳал этган. «Порту» сафарда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Мезбонлар Европа Лигасига йўл олиш учун гуруҳ пешқадамини ютишга ҳаракат қилиб кўради. Худди шу ишни «Локомотив» сафарда «Шальке-04»га қарши ўйинда такрорлашга ҳаракат қилиб кўради.
Европа Чемпионлар Лигаси
6-тур беллашувлари11 декабрь, сешанба«А» гуруҳи
«Брюгге»—«Атлетико М» 01:00
«Монако»—«Боруссия Д» 01:00
«B» гуруҳи
«Барселона»—«Тоттенҳэм» 01:00
«Интер М»—«ПСВ Эйндховен» 01:00
«C» гуруҳи
«Ливерпуль»—«Наполи» 01:00
«Црвена Звезда»—ПСЖ 01:00
«D» гуруҳи
Изоҳ (0)