UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли акс этган автобиографик китоби 6 та тилга таржима қилинади. Ҳозирда таржима ишлари бошланиб кетган. Бу ҳақда китобнинг ҳаммуаллифи Заур Курбанов маълум қилди.
Яқин вақтлар ичида китобнинг инглиз, араб, турк тилларига қилинаётган таржималари якунланади. Шунингдек, китоб хитой, ҳинд ва португал тилларига ҳам ўгирилади.
Маълумот учун, Ҳабиб 26 ноябрь санасида Кҳабиб Time китоби тақдимотини ўтказганди. Китоб 300 саҳифадан кўпроқ бўлиб, у кеча, 10 декабрь санасидан сотувга чиқди. Китоб устида Ҳабиб ва Заур Курбанов 2 йил давомида ишлаган.
Изоҳ (0)