Франциядаги норозилик акцияларига Москванинг алоқадорлиги тўғрисидаги баёнотлар бўҳтон ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Унинг сўзларига қараганда, Париждаги ҳодисалар — Франциянинг мутлоқ ички иши, Россия ҳеч бир давлатнинг ички ишларига аралашмаган ва аралашмоқчи ҳам эмас.
Песков Москва Париж билан алоқаларни ривожлантиришга жуда катта аҳамият қаратишини таъкидлади.
«Бунинг устида ҳар иккала томон фаол ишламоқда. Франция суверенитетига ҳурмат билан ёндашамиз, француз томони ҳам бу борада шундай йўл тутганда улардан миннатдор бўламиз», — дея таъкидлади Россия етакчисининг матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Париждаги икки активист Россия махсус хизматларига алоқадор эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)