Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан LCI телеканали эфирида АҚШ президенти Дональд Трампдан мамлакатнинг ички сиёсатига аралашмасликни сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Аввалроқ Трамп «сариқ нимчалилар» намойишлари фонида Франция ҳукуматига иқлим бўйича Париж келишувига чек қўйишни маслаҳат берган эди.
«Дональд Трампга мен ҳам, Франция президенти ҳам шундай деймиз: биз Америка дебатларида иштирок этмаймиз, миллатимиз ҳаёти билан ўзимиз шуғулланишимизга рухсат беринг», — деди Ле Дриан.
Изоҳ (0)