Ўзбекистонда янги сервис — Avtoelon.uz ишга тушди. Уни Тошкентда Қозоғистоннинг Kolesa Group компанияси тақдим этди, деб ёзади Sputnik.
Бу майдонча автомобиллар, махсус техника ва эҳтиёт қисмларини сотишда сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги ўзаро муносабатни енгиллаштиришга қаратилган. Шунингдек, барча истовчилар Android ва iOS учун мобил иловаларни юклаб олиши мумкин.
Асосий эътибор машина сотмоқчи ёки харид қилмоқчи бўлган жисмоний шахсларга қаратилган. Бошқа томон билан махсус чат ёки кўрсатилган телефон орқали боғланиш мумкин. Автосалонлар таклифлари учун махсус бўлим ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)