ОПЕКка аъзо мамлакатлар нефть қазиб олишни бир суткада 1 миллион барелгача камайтириш ниятида. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Уммон султонлиги нефть вазирлиги қўмитаси кўра, ташкилотнинг навбатдаги йиғилишида нефть қазиб олишни шу йилнинг сентябрь ойида қайд этилган кўрсаткичгача камайтиришни келишиб олади.
Россиянинг «Лукойл» компанияси раҳбари Вагит Алекперов ОПЕК+ нинг талабларини қиш мавсумида камайтириш қийинчилик туғдирсада, бажаришга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, 1 декабрда Аргентинада ўтказилган G20 саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан ОПЕК+ келишувини узайтириш тўғрисида келишиб олди. Унинг шартларига кўра, ОПЕКка аъзо мамлакатлар ва 11 та чет давлатлари, хусусан Россия ҳам, дунё бозорида юқори нархга эришиш учун нефть қазиб чиқаришни қисқартиришга мажбур.
Бундан аввал, ОПЕК вазирлар қўмитаси нефть ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича кўрсатма берган, бироқ аниқ рақамларга тўхталмаган.