Словакия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. У жосуслик фаолиятида гумон қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Петер Пеллегрини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Пеллегринининг сўзларига қараганда, дипломат 22 ноябрь куни персона нон грата деб эълон қилинган, шундан сўнг у 48 соат ичида мамлакатни тарк этган.
Россиянинг Словакиядаги элчихонаси юз берган ҳодиса юзасидан изоҳ бермаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)