Россия Озарбайжон ҳарбийлари учун денгиз қирғоғида фойдаланиладиган «Бал-Э» ракета комплексларини етказиб беришдан бош тортди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича, Россиянинг бундай кескин қарорга келишига ракета комплекслари Россиянинг Каспий денгизидаги флотини хатарга қўйиши мумкинлиги сабаб бўлган.
Бундан аввалроқ, Россия билан Озарбайжон ўртасида кичикроқ ҳажмда ракета комплекслари ҳамда бир қанча 3М24 (экспорт варианти Х-35Э) ракеталарини етказиб бериш бўйича келушув имзоланган. Бироқ, Россия Мудофаа вазирлиги имзоланган келишувга қарши чиқиб, битим «Каспий денгизидаги флотнинг хавфсизлигини таъминлашда қийинчилик келтириб чиқариши» ҳақида маълум қилган.
Нашрнинг бошқа бир манбаси, муаммо аслида Х-35 ракетасининг автоматик тарзда мўлжалга олувчи каллакчаси такомиллаштирилиб, нафақат денгиздаги нишонлар учун, балки қуруқликда ўтказладиган ҳарбий операцияларда ҳам фойдаланса бўлганлиги учун, уни сотишга тақиқ қўйилгани ҳақида маълум қилган. Россия такомиллаштирилган Х-35 ракеталарини Тоғли Қорабоғ низосида фойдаланишидан эҳтимоли бўлганлиги учун, битимни бекор қилган.
Изоҳ (0)