АҚШ денгиз кучларининг қўмондони вице-адмирал Скотт Стирни 1 декабрь куни Баҳрайн подшолиги ҳудудида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди CNN.
Вице-адмиралнинг ўлими билан боғлиқ бошқа ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
«2 декабрь куни Баҳрайн подшолиги ҳудудида жойлашган уйида Скотт Стир ўлик ҳолда топилгани ҳақида маълум қилган», — дейилади хабарда.
АҚШ ва Баҳрайн ҳукуматлари мазкур воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишгани айтилмоқда. Бироқ, Скотт Стирни ўлдирилганига шама қилувчи далилллар йўқлиги айтилмоқда.
Скотт Стирнинг вазифаларини вақтинча контр-адмирал Пол Шлиз бажаради.
Маълумот учун, АҚШ денгиз кучларининг бешинчи флоти жавобгар ҳудудига Форс кўрфази ва Ҳинд океанининг бир қисми киради. Бешинчи флот Баҳрайндаги базада жойлашган.
Изоҳ (0)