Россиянинг «Союз МС-11» космик кемаси уч кишидан иборат экипаж билан Бойқўнғир космодромидан Халқаро космик станцияга старт олди. Космик кема парвози «Роскосмос» сайтида намойиш этилди, деб ёзади «Ведомости».
Экспедициянинг ХКСга учирилиши 11 октябрь куни юз берган авариядан сўнг биринчиси бўлди.
«Союз-ФГ» ракетаси биринчи босқичнинг барча блокларидан муваффақиятли ажралган. Ўтган сафар авария айнан шу босқичда юз берган эди.
«Союз-ФГ» ташувчи ракетаси «Союз» билан космодромнинг биринчи учиш майдончасидан учирилган. Экипаж таркибига «Роскосмос» космонавти, кема командири Олег Кононенко, NASA ва Канада космик агентлиги астронавтлари Энн Макклейн ва Давид Сен-Жак кирди. Космик кеманинг космик станция билан туташуви 3 декабрь куни Москва вақти билан 20:36 (Тошкент вақти билан 22:36)да юз бериши керак.
Изоҳ (0)