Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви 2019 йилнинг июнида G20 саммитида юз бериши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«Биз президентларнинг учрашиш вақти ва уни ўтказиш жойини келишдик, президентлар муҳокама этиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилдик», — деди у «Россия 1» телеканалига интервьюсида.
Бироқ Ушаков Вашингтоннинг «Керчь ҳодисасида» иштирок этган кема ва денгизчиларни ватанига қайтариш ҳақидаги талаби бу шартлар бажарилмагунга қадар мамлакатлар раҳбарларининг учрашуви амалга оширилмаслигини билдириш-билдирмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмаган.
«Америкаликлар алоқаларни узиб қўйиш мумкин эмаслигини тасдиқлади», — дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Керчдаги низолар сабабли АҚШ президенти Дональд Трамп Россия давлати раҳбари Владимир Путин билан Аргентинадаги G20 саммити доирасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)