«Йилнинг энг яхши ‘Баркамол авлод’ болалар маркази директори» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Унда Қўнғирот тумани «Баркамол авлод» болалар маркази директори Мунира Матмуродова ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги 16 та «Баркамол авлод» болалар маркази раҳбарлари иштирок этди.
Бунда марказ раҳбарларининг янги инновацион технологиялар орқали ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тизими йўлга қўйилгани, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, масъулияти, шунингдек, марказ тўгарак аъзоларининг турли тадбирлардаги иштироки, ютуқлари ва машғулотларнинг самарадорлигига аҳамият берилди.
Иккинчи ўринни Нукус шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази директори Гулпаршин Ризаева, учинчи ўринни Тўрткўл тумани «Баркамол авлод» болалар маркази директори Асия Ерназарова эгаллади.
Тадбирда «Замонавий тадбиркор раҳбар», «Энг зукко раҳбар» ва «Замонавий концепция муаллифи» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Изоҳ (0)