Астрономлар Коинот мавжуд бўлгандан буён барча юлдузлар томонидан чиқарилган ёруғлик миқдорини аниқлади. Шунингдек, уларнинг турли даврларда пайдо бўлиш тезлиги баҳоланди. Бу ҳақда Science журнали маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бунга қадар «Коинот ёруғлиги»ни ўрганишга ёрқин фон объектлари халақит берган.
Астрономлар гуруҳи Ферми телескопи ёрдамида етти юз блазарни кузатишга эришди. Улар фотонлар сонини ҳисоблаш учун идеал инструмент ҳисобланади. Натижада Коинот 13,7 миллиард йиллик ҳаёти давомида 4 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 ёруғлик заррасини чиқарганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)