Путин Россия доллардан воз кечмаслигини айтди, деб ёзади TJournal. Бу ҳақда у «Россия зовёт!» инвестиция форумида туркиялик журналистнинг саволига жавобан айтиб ўтди.
Журналист Владимир Путиндан иқтисодиётни диверсификациялаш, аниқроғи Россия рублнинг долларга боғлиқлигидан воз кечиши керакми-йўқми, деган масалада савол берди. Президент давлатнинг бундай мақсади йўқлигини таъкидлади.
«Бизнинг доллардан кетиш мақсадимиз йўқ, доллар биздан кетмоқда. Бундай қарор қабул қиладиганлар эса ўзига ўзи зарар беради», — деди Путин.
Изоҳ (0)