Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши ҳам мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади.
28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29—30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Қиш мавсумининг биринчи ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) кутилмоқда. 2- декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражагача пасаяди. 2 декабрь кечаси 2-7 даража совуқни, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Изоҳ (0)