2018 йилнинг учинчи чорагида «UZ» доменида жойлашган сайтларга 308 марта хуруж уюштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Бундан 184 таси сайтларнинг бош саҳифасини ўзгартириш, 119 таси эса уларга бегона ахборотни жойлаштиришга уриниш билан боғлиқ.
Маълумот учун, бундай уринишларга чек қўйиш мақсадида Президентнинг «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистонда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда «Техник кўмаклашиш маркази» ДУК фаолияти йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)