23 ноябрь, жума оқшомида футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 12-тур баҳслари бошланади.
Турнинг илк ўйинида «Байер Леверкузен» жамоаси ўз майдонида «Штутгарт»ни меҳмон қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:30 да бошланиши режалаштирилган.
24 ноябрь, шанба куни эса «Бавария» тур доирасида «Фортуна» клубини ўз уйида синовдан ўтказади.
Мусобақа пешқадами «Боруссия Дортмунд» эса «Майнц» майдонига сафар қилади. «Шальке-04» жамоаси эса мазкур турда «Ньюрнберг» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
11-турдан кейин мусобақа жадвалидаги ҳолати
Бундеслига
12-тур баҳслари
23 ноябрь, жума
Изоҳ (0)