Индонезиянинг Сулавеси штатининг жануби-шарқида ўлик ҳолда топилган кашалот қарийб олти килограмм пластик чиқиндини «еб қўйган». Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Вакатоби миллий боғи жамоаси ва Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси тадиқиқотчилари қирғоққа ўзини отган 10 метрли кашалотнинг жасадини топган.
Хабар берилишича, тадқиқотчилар ҳайвоннинг ошқозонида мингдан ортиқ пластик арқон бўлагини, 115 та пластик стаканни, тўртта пластик бутилкани, 25 та пакетни, иккита резина шиппакни топган.
Мутахассислар ҳозирча кашалотнинг ўлимига пластик чиқиндилар сабаб бўлганини тасдиқлай олмаяпти.
Изоҳ (0)