Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида 21 ноябрь куни содир бўлган тўқнашувларда мамлакат махсус топшириқли бўлинмаси ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, тўрт нафар тинч аҳоли вакили яраланди. Бу ҳақда IANS агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳиндистоннинг турли куч тузилмалари Шопиан округида қўшма операцияни амалга ошираётган эди. У ерда, маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, жангарилар гуруҳи яширинган.
Отишмалар давомида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганлиги ва тўрт нафар жангари йўқ қилинганлиги маълум қилинмоқда.
Maxсус операциядан кейин юзага келган тўқнашувларда уч нафар қиз ва бир нафар йигит жароҳат олган. Улар шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)