Саратовдаги 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ЙТҲга автобус ҳайдовчиси сабаб бўлган. Бу ҳақда Приволже темир йўли матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Свободние новости» ахборот агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси — Қозоғистоннинг 61 яшар фуқароси темир йўл кесишмасида светофорнинг ман этувчи сигналига риоя этмаган ва юк поезди билан тўқнашув содир этган.
Саратов губернатори Валерий Радаев вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари Роман Бусаргинга Озинск туманидаги ЙТҲ билан боғлиқ вазиятни шахсан назоратга олишни топширган.
Изоҳ (0)