Гайя циклони оқибатида Ҳиндистон жанубида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Циклон Тамилнад штатининг олти туманига ёпирилди. Шамол тезлиги соатига 90 километрга етди.
Офат ҳудудидан 82 минг киши эвакуация қилинди. Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти қутқарув ишларига икки кема ва бир вертолёт ажратди.
Изоҳ (0)