Самарқанд туманида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бойича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда фуқаролар хонадонларида табиий газдан, иситиш печларидан заҳарланиш ҳолати муҳокама қилинди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Йиғилишда шу вақтга қадар ис газидан заҳарланиш бўйича 16 та ҳолат қайд этилганлиги, шундан олти киши дунёдан бевақт кўз юмгани айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, жойлардаги профилактика нозирлари, газ унитар таъминоти корхонаси, маҳалла фаоллари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда жойларда ҳар бир хонадонларга кириб профилактик тушунтириш ишлари олиб боришини ташкиллаштириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда долзарб масалага айланган ис газидан заҳарланиш ҳолатига бағишланган йиғилишда вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари I.Исмоилов иштирок этди.
Изоҳ (0)