«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистон аҳолисидан taklif.strategy.uz сайти орқали 2019 йилги ислоҳотлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Мамлакат аҳолиси 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юзасидан ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ўз қарашларини алмашишлари мумкин:
- давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш;
- қонун устуворлиги, ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш;
- иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;
- ижтимоий соҳани ривожлантириш;
- хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, шунингдек, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш.
Изоҳ (0)