Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида нуронийлар, зиёлилар, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Очиқ ва самимий мулоқот чоғида мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар ҳамма жойларда ва ҳамма соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани, буни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида ҳис қилаётганини таъкидлади.
Шу билан давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди.
Изоҳ (0)