2018 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарларининг ҳар йил бўлиб ўтадиган саккизинчи учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ёрдамчиси Мирослав Енча, Бош котибнинг Maxсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман минтақа барқарорлиги ва хавфсизлиги учун ички ва трансмиллий таҳдидларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)