Англиянинг «Фулҳэм» жамоаси италиялик мутахассис Клаудио Раньерини клуб бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Раньери истеъфога чиқарилган Славиш Йоканович ўрнини эгаллади. «Фулҳэм» Йоканович қўл остида 12 та ўйинда атиги 5 очко тўплади. Жамоа айни дамда Англия премьер лигасида сўнгги ўринни банд этиб турибди.
Маълумот учун, Раньери учун АПЛ бегона эмас, у «Лестер»ни 2016 йилда мамлакат чемпионига айлантирганди.
Италияликнинг сўнгги иш жойи эса Франция бўлди. У «Нант» клубини бошқарди.
Изоҳ (0)