Россиянинг Владивосток шаҳрида бир неча киши пиёдалар учун ёпиқ бўлган Олтин кўприкни транспорт воситаси «ниқоби остида» кесиб ўтмоқчи бўлди, деб ёзади Meduza.
Ҳодиса акс этган видеода бир неча кишидан иборат ёшлар автобусга ўхшатиб ясалган сариқ қутини кийиб олиб, кўприк чеккасидан юраётганини кўриш мумкин. Бироз вақтдан кейин уларга қўриқчи яқинлашиб, «транспорт воситаси»ни автомобиль йўлидан қувиб юборди. Шундан сўнг «автобус» ортига бурилиб, қўриқчи кузатуви остида орқага қараб йўл олди.
Олтин кўприк 2012 йилда очилган, 2015 йилдан унда пиёдаларнинг юриши тақиқланган, бу эса пиёдалар ҳаракати кўприк лойиҳасида кўзда тутилмагани билан изоҳланади.
https://youtube.com/watch?v=YuHHtafoVqI
Изоҳ (0)