Исроил авиацияси фаластинлик жангарилар томонидан ракета ҳужумига жавобан Ғазо секторига зарбалар берди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Исроиллик ҳарбийлар 80 га яқин ракета учирилганлигини қайд этган ва улардан бир қисмини тўхтатиб қолган. Зарбалар оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган.
«Ғазо секторидан ракета ҳужумига жавобан Исроил авиацияси жавоб ҳаракатларини бошлади», — дейди армия матбуот хизмати раҳбарларидан бири Ёнатан Конрикус.
Исроилликлар ҳужум учун жавобгарликни ҲАМАС ҳаракати зиммасига юклади ва унинг жанговар қаноти объектларига ҳаводан зарбалар бермоқда.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, ҳаводан зарбалар бутун Ғазо сектори бўйлаб «террорчилик нишонлари»га берилмоқда.
Изоҳ (0)