АҚШ президенти Дональд Трамп марҳум хонанда ва актёр Элвис Преслини ўлимидан сўнг Озодлик медали билан тақдирлашга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинган, дея хабар беради «РИА Новости».
«Элвис Пресли бутун дунёдаги миллиардлаб мухлисга Америка маданиятини намойиш этди. У ўлимидан 40 йил ўтиб ҳам барча учун севимли бўлиб қолмоқда», — дейилади баёнотда.
Преслининг миллиарддан ортиқ мусиқий ёзувлари сотилгани, кўплаб фильмларда суратга тушгани, шунингдек, АҚШ армиясида салкам икки йил хизмат қилгани қайд этилди.
АҚШ тараққиётида салмоқли ҳисса қўшган шахсларга тақдим этиладиган Озодлик медали билан тақдирлаш маросими 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.