3 ноябрь куни Термиз давлат университетида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилиб кетаётгани ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда «Turon24» хабар бермоқда.
«Деҳқонобод томонда жуда талантли бахшилар бор. Улар айтадиган достонлар ҳалигача ёзиб олинмаган. ‘Алпомиш’ достонининг бошқача версиясини эшитдим. Агар достонлар ёзиб олиниб, китоб қилиб чиқарилмаса, ўзбек фольклорининг бир қисми ерга сочиб юборилган бўлади. Фольклор шу халқнинг бойлиги», — деди Усмон Азим.
Учрашувда университет талабалари ва ижодкор ёшлар иштирок этди.
2000 йили Усмон Азим сценарийси асосида икки қисмдан иборат «Алпомиш» бадиий фильми суратга олинган. «Алпомиш» достонининг киноталқини учун муаллиф Бухорода ўтказилган кинофестивалда махсус мукофотни қўлга киритган.
Изоҳ (0)