Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 1 ноябрь куни Зангиота туманида яшовчи Т.М. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
«Натижада Т.М. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)