Украина халқаро савдо комиссияси томонидан Украинанинг «Миллий маҳсулот ишлаб чиқарувчини субсидияланган импортдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ўзбекистонлик автомобиль ишлаб чиқарувчилари томонидан бузилишининг текширилиши ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлгани юзасидан Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Э. Холбутаев ўз фикрини билдириб ўтди.
«Менинг фикримча, Украина ҳукумат томонидан миллий ишлаб чиқарувчилар позициясининг яққол протекционизми ҳолатига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу хатти-ҳаракатларни бозорга хос деб бўлмайди. Улар адолатли рақобат кураши тамойилларини бузади. Ва албатта, бундай ҳаракатларни Ўзбекистонга нисбатан дўстона деб қабул қилиб бўлмайди. Украиналик шерикларимиз ўзаро савдодаги сезиларли номувозанатни ҳисобга олмаяпти. Шуни эслатиб ўтиш керакки, Украинадан Ўзбекистонга импорт ҳажми бизнинг ушбу мамлакатга импортимиздан уч марта ошиқроқдир», — деди депутат.
Изоҳ (0)