• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА суриштируви: 18 минг сўм «нон пули»ни олиш учун маълумотномага 46 минг сўм тўланадими?

    Ўзбекистонда нон нархининг ўзгариши туфайли кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, 2 ёшгача бола парваришидаги нафақа олувчи, моддий ёрдам олувчи эҳтиёжманд фуқароларга энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида компенсация пулини (ҳозирги кунда 18 минг 430 сўм) давлат бюджетидан тўлаб бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ана шундай пулдан умидвор бўлган Олмазор тумани «Гулзор» маҳалласида яшовчи эшитиш ва гапиришида нуқсони бўлган бир гуруҳ фуқаролар маълумотнома тўғриламоқчи бўлиб, маҳалла оқсоқолидан йўл-йўриқ сўраган. Улар маълумотнома бериш ваколатига кирмаслигини айтиб, уларни давлат хизматлари агентлигига юборади.

    У ерда эса бундай маълумотни олиш учун 46 минг сўм тўлаш кераклиги бу фуқароларни ажаблантиради. 18 минг сўм олиш учун 46 минг тўлаш қайси мантиққа сиғади?

    Мазкур мурожаатни холис ўрганиш мақсадида Олмазор тумани давлат хизматлари агентлигига бориб, хизматлар нархини ўрганилди, мутахассислар билан суҳбатлашилди.

    — Ишонмаслигингиз мумкин, лекин ҳар куни бир неча фуқаро келиб жанжал қилади, — дейди бош мутахассис Миродил Обидов. — Бизда хизматлар пулли. Ташкилотлар эса билиб-билмай бизга юборади. Мисол учун, мактабдан шу ерда яшайдиган деган маълумотнома сўраб келишади. Аслида биз ҳам маълумотнома берамиз, лекин у бошқароқ. Масалан, қачонки паспорт йўқолса, уни тиклаш учун паспорт столига шу фуқаро ҳақиқатдан ҳам кўрсатилган жойда турганми-йўқми, шуни тасдиқлаш керак бўлади. Бу каби давлат хизмати кўрсатганимиз учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирамиз. Мисол учун, ариза берувчилар электрон рақамли имзо олиши ва унга 12.901 сўм тўлаши керак. Манзил маълумот учун эса 18.400 сўм тўланади. Лекин 46 минг сўм деган гап нотўғри.

    Маҳалла маълумотнома бермайди. Улар нотўғри талқин қилиб, халқни овора қилмоқда. Ахир жорий йилнинг 3 октябрида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида 15-октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бир қатор тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилиш бўйича тартиби бекор қилинган эди. Шахснинг яшаш жойи бўйича яшаётгани, ишсизлиги, болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлик ҳақидаги шулар сирасидан.

    Агентлик ходимларининг жавобларидан кўнгли у қадар тўлмаган шикоятчилар билан Олмазор тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига кириб борилди. Шу ўринда қайд этиш керакки, бу вақтга келиб, воқеалар бироз ойдинлашгандай бўлди. Бироқ, компенсация пули олиш учун маълумотнома нега керак? Пенсия бераётган ташкилот уни автоматик тарзда қўшиб юборади-ку, деган фикрга шикоятчилар «инспекторимиз агар яшаш жойингдан маълумотнома тўғрилаб келсангиз, сизга ана шу пулни олиб бераман», деганди деб туриб олишди.

    Олмазор тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директор ўринбосари Марат Эсирбоев тумандаги 9 минг 500 нафардан кўпроқ одамга 1 октябрдан «нон пули» автоматик тарзда ўтказиб берилгани, бунинг учун ҳеч қандай маълумотнома керак бўлмаганини қайд этди.

    Унда инспектор нима учун шунча инсонни овора қилиб, бекор бўлиб кетган маълумотнома сўраб, умидлантиради. Бу инсонлар қанча ҳужжат тайёрлаб, сарсон бўлиб юрибди-ку, деган сўзларимизга жавобан шикоятчиларнинг паспортларини сўради. Базадан уларнинг пенсияси қанчалиги ва «нон пули» берилган ёки берилмаганини текшириб кўриш учун.

    — Мана Набиева Холида болаликдан ногирон бўлгани учун 18 минг сўмдан кўпроқ сумма автоматик тарзда пенсиясига қўшиб берилган,— дейди М. Эсирбоев. — «Нон пули» ҳаммага ҳам берилмайди. У 360 минг сўмдан кам нафақа олувчиларга берилади. Яъни иш стажи бўлмаган, болаликдан ногирон бўлган шахслар бундай имтиёзга эга. Тўғри, ораларингизда 360-365 минг сўм пенсия оладиганлар бор экан. Бироқ сизлар иккинчи гуруҳ ногирони бўлсаларингиз-да, иш стажи билан пенсияга чиққанингиз учун бу пулдан фойдалана олмайсиз.

    Хуллас, бир-бирини тушунмаган ёки ўз ишига лоқайд инсонларни деб, эшитиш ва сўзлашда нуқсони бўлган ўнлаб ногиронлар овора-ю сарсон бўлди. Беҳуда юмушлар учун вақтини йўқотди.

    Пенсия жамғармасига келган давлат хизматлари агентлиги вакиллари кераксиз маълумотномаларни деб фуқароларни сарсон қилишга чек қўйиш вақти келганини қайд этди.

    — Яқинда бир аёл онаси 29 сентябрь куни оламдан ўтгани ҳақидаги гувоҳномани олиб келибди, — дейди улардан бири. — «Ўлгунига қадар мазкур тумандаги тегишли манзилда яшагани ҳақида маълумотнома керак, сизлар берасизларми?» деб сўради. Бу аёл онасининг ўлимидан кейин берилиши керак бўлган икки ойлик нафақани олиш учун бундай қоғоз керак эканини айтди. Бу қанақаси? қўлидаги ўлим гувоҳномасини ўзи етарли-ку. Биз бундай маълумотнома бермаслигимиз, хизматларимиз пулли экани ҳақида айтсак, эшитмайди, асабийлашади. Шунга ўхшаган воқеалар кўп.

    01.11.2018, 13:39   Изоҳ (0)   37843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда тўрт эгизак туғилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

    01.11.2018, 13:04

    Октябрь ойида Ўзбекистон истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи кўтарилди

    01.11.2018, 12:16

    Санкт-Петербургда ўтказилган математиклар танловида сурхондарёлик ўқувчилар 3 та дипломни қўлга киритди

    01.11.2018, 12:05

    Мутахассис: «Трамадол» наркотиклар билан тенг — биринчи қабул қилишдаёқ тобелик юзага келади

    01.11.2018, 11:38

    Тошкентда Lacetti’ни қувган ЙПХ ходимлари воқеа жойини тарк этгани маълум бўлди (видео)

    01.11.2018, 11:30

    Шавкат Мирзиёев Жазоир президентини Инқилоб куни билан табриклади

    01.11.2018, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.