Ватиканнинг Римдаги элчихонаси биносига қўшимча қурилмалардан бирини таъмирлаш давомида одам суяги парчалари топилди. Бу ҳақда Муқаддас ибодатхона матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Элчихонага Ватикан жандармерияси ходимлари етиб келган ва топилма ҳақида Муқаддас ибодатхона вакиллари ва Италия расмийларини хабардор қилган.
Рим бош прокурори Жузеппе Пинятоне элчихонага криминалист-экспертларни юборди. Улар ҳалок бўлган одамнинг ёши, жинси ва ўлим вақтини аниқлаши лозим.
Тахминлардан бирига кўра, жасад Римда 1983 йилда ғойиб бўлган икки вояга етмаган қизлардан бирига тегишли бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)