АҚШ дронларининг Афғонистон шарқида амалга оширган ҳужуми натижасида «Толибон» радикал ҳаракатининг камида беш нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳужум Зурмат туманида амалга оширилган. Дрон толиблар кетаётган автомобилга зарба берган. Автомобиль бутунлай ёниб кетган.
Изоҳ (0)