Иорданиядаги ҳодиса қурбонлари сони 17 кишига етди. Бу ҳақда 26 октябрь куни BBC News хабар бермоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Ҳодиса Ўлик денгиз яқинида юз берди. 37 нафар бола ва 7 нафар кузатиб борувчи туристик туманга йўл олган автобус жала остида қолиб, уни сув оқими оқизиб кетди.
Ҳозирда ҳодиса жойида кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Унда ҳарбийлар ва вертолётлар иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)