Россия БМТга Ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномани сақлаб қолишни қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини киритади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Бугун БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитасида Россия Федерацияси шартномани сақлаб қолишни қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини киритади. Мамлакатлар, жумладан АҚШ иттифоқчилари бундай вазиятда ўзини қандай тутишини кўрамиз», — деди Рябков.
У, шунингдек, Россия томони Вашингтоннинг норозилигига сабаб бўлган 9М729 ракетаси синовлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни АҚШга тақдим этганлигини маълум қилди. Рябковнинг сўзларига қараганда, ракета шартномасини сақлаб қолиш мавзуси Россия ва АҚШ президентлари учрашувининг асосий мавзуларидан бири бўлади.
Изоҳ (0)