Доғистоннинг Табасаран туманида сув қувури ётқизиш вақтида юз берган тупроқ ўпирилиши оқибатида қурбон бўлган иккинчи кишининг жасади вайроналар остидан чиқариб олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Доғистон бўйича ФВВ бош бошқармаси томонидан хабар берилишича, тупроқ ўпирилиши оқибатида икки киши вайроналар остида қолиб кетган.
Иккинчи қурбоннинг жасади топилиши билан қидирув-қутқарув ишлари якунланган.
Изоҳ (0)