Кеча, 24 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси сафарда Дортмунднинг «Боруссия»сига 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Бу Мадрид клубининг 2011 йилдан бери қабул қилиб олган энг йирик мағлубияти бўлди. «Атлетико» ўшанда Каталониянинг «Барселона» клубига 0:5 ҳисобида ютқазганди.
Шунингдек, «Атлетико» илк марта Диего Симеоне қўл остида 90 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборди. Маълумот учун, аргентиналик мутахассис клубни 2011 йил декабрида қабул қилиб олганди.
Изоҳ (0)