Португалиянинг «Порту» жамоаси ҳимоячиси Алекс Теллес Мадриднинг «Реал» қизиқишлари доирасига кирди. Бу ҳақда Record хабар берди.
Мадрид клуби 25 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евро товон пулини тўлаб сотиб олишга тайёр. «Реал» Теллесга «Ювентус»га ўтиб кетиши мумкин бўлган, Марселонинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Маълумот учун, Теллес Португалия чемпионатининг амалдаги мавсумида 7 та ўйинда иштирок этди. Алекс бу ўйинларда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)