• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳаббат Ғуломова: Менинг энг биринчи рақобатчим синглим

    Ўзининг гўзал рақслари ва «Бир кам дунё», «Зебузар» каби фильм ҳамда сериаллардаги бетакрор роллари орқали халқимизга яхши таниш бўлган санъаткор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Ғуломова (Қурбонова) журналист Миролим Исажоновнинг саволларига дангал жавоб берди.

    — Муҳаббат опа, бир пайтлар ҳамкасбингиз Паризода билан аҳил дугона эдингиз. Аммо бир неча йил аввал ораларингиздан оламушук ўтиб,  жанжаллашганларингиз ҳақида турли гаплар тарқалди. Ҳозир муносабатларингиз қандай?

    — Паризода иккимиз бирга ишлаган кезларимиз рақобатчи сифатида бир-биримиздан ўзишга, нималардир ўрганишга қаттиқ уринардик. Аммо орамизга ҳеч қачон совуқчилик тушмаган. Ҳозир муносабатимиз олдингидан ҳам яхши. Тадбирларда учрашиб қолсак самимий гаплашамиз, ижодий янгиликларимизни ўртоқлашамиз. У ҳам, мен ҳам оилалимиз ва фарзандларимиз бор. Муносабатларимизга раҳна солувчи «деди-деди»ларга аҳамият бермайман. Муҳими инсон қалби покиза, ишончи мустаҳкам бўлиши кераклигини англаб етдим.

    — Илк бор катта саҳнага неча ёшингизда чиққансиз?

    — Карьерамдаги биринчи катта қадамни Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Юлдуз Усмонованинг яккахон концерт дастурида ташлаганман. Ўшанда 15 ёшда бўлиб, Юлдуз опанинг «Гулойим» номли уйғурча қўшиғига рақс тушганман. Мени ансамблдан ўзлари танлаб олган. Ҳаяжондан дир-дир титраб, тайёргарлик жараёнларида рақсга ҳам тушолмаганман. Шунда Юлдуз опа уришиб, танбеҳ ҳам берган ва йиғлатган. Бу албатта, менинг фойдам учун эди. Афсонавий санъаткор билан бирга ишласам, ўзимга кўп нарсалар оламан. Биз билмаган жиҳатларни ҳам ўргатишга кўмаклашади, жуда жонсарак инсон. Ҳануз улар билан бирга ишлаш бахти насиб этаётганидан беҳад мамнунман. Илоҳим ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин.

    — «Зебузар» телесериалидаги ролингиздан ке­йин кино соҳасида омадингиз чопди ва юртдошларимиз сизни актриса сифатида ҳам кашф қилди. Ижроингиз тўғрисида томошабинлардан қандай фикрлар эшитгансиз?

    — Наби Ҳошимовнинг «Топталган гул» ҳикояси асосида суратга олинган «Зебузар» сериалида бош ролни ижро этганимдан ҳалигача афсусланмайман. Ўша пайтларда кўча-кўйда аёллар кўриб қо­лишса, «Пешонанг бунчалик шўр бўлмаса-я?!», деб ачиниб гапиришарди. «Қайтиб бу каби ролларни ўйнаманг», деганлар ҳам бўлган. Айримларнинг «Ролингизнинг тарбиявий аҳамияти бор. Бундай образларни ҳам кимдир ўйнаши керак-ку!», деган фикрларини эшитиб, хурсанд бўлганман. Лекин ролимни ўйнашдан чўчимаганман. Тўғри, баъзи саҳналарда уялганман. Аммо актриса сифатида уни рад этишга ёки суратга олиш жараёнида ролга нисбатан инжиқлик қи­лишга ҳаққим йўқ эди, назаримда.

    — Синглингиз Малика Қурбонова ҳам раққоса ва актриса сифатида элимиз меҳрини қозонган. Ўрталарингизда рақобат муҳити мавжудми?

    — Ўзингиз ҳам яхши биласиз бир соҳада ишлайдиганлар рақобатчи саналади. Менинг ҳам раққоса сифатида энг биринчи рақобатчим Маликадир. Унинг рақс техникаси ўта кучли, мукаммал. У ҳам мени ўзига рақобатчи, деб ҳисоблашини кўп айтади. Аммо бир-биримизга ҳеч қачон ҳасад қилмаймиз. Камчиликларимизни айтишдан тортинмаймиз. Шахсан мен танқидни тўғри қабул қиламан. «Камчилигимни бош­қалардан эшитганимдан кўра, сендан эшитай», дейман. Синглим эса салгина учини чиқаради-да, силлиқлаб кетади.

    23.10.2018, 15:08   Изоҳ (0)   76364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GM Uzbekistan савдодаги автомобилларнинг позициялари кесимини тақдим этади

    23.10.2018, 14:51

    Навоийда «Дудбўронларни тозалаш 10 кунлиги» эълон қилинди

    23.10.2018, 14:45

    Тошкентда замонавий гемодиализ ва лаборатория диагностика маркази ташкил этилади

    23.10.2018, 12:44

    Янгийўлда эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

    23.10.2018, 12:29

    Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

    23.10.2018, 12:05

    Тошкент шаҳрининг учта туман молия бўлимига мудир тайинланди

    23.10.2018, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.