Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

GM Uzbekistan компанияси «ИнфинБанк» билан ҳамкорликдаги акцияси давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда компания сайтида ахборот берилган.

Фото: GM Uzbekistan

Фото: GM Uzbekistan

«Ўтган сафарги акцияга истеъмолчиларнинг юқори талаби ва қизиқишини инобатга олган ҳолда, имтиёзли кредит шартларида тақдим этиладиган автомобилларнинг сони 4700 донагача, моделлар қатори эса 3 позициягача оширилди», — дейилади компания ахборотида.

Энди харидорлар қуйидаги автомобилларни харид қилиши мумкин:

  • Lacetti CDX АТ (3 позиция) автомобили — 500 дона;Nexia 3 LTZ А/Т (4 позиция) автомобили — 500 дона;Spark LT М/Т (2 позиция) автомобили — 3700 дона.
Имтиёзли автокредитни «ИнфинБанк»нинг барча филиалларида қуйидаги шартларда расмийлаштириб олиш мумкин:
  1. 20 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда — 5 йилгача — йиллик 24 фоиз
  2. 30 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда — 3 йилгача — йиллик 22 фоиз
  3. 50 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда — 2 йилгача — йиллик 21 фоиз
  4. 60 фоиз дастлабки тўлов амалга оширилганда — 15 ойгача — йиллик 20 фоиз
Акция 2018 йилнинг 23 октябридан бошланади. 23 октябрдан 27 октябрга қадар беш кун давомида фақатгина ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш амалга оширилади, 27 октябрдан эса автокредитлаш бошланади.

Акцияда иштирок этаётган автомобиллар қолдиғи билан кунлик тарзда «ИнфинБанк»нинг расмий сайтидан маълумот олиш мумкин. «ИнфинБанк»нинг яқин филиали тўғрисидаги маълумотни банкнинг 71-202-50-60 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар