15 йилдан буён Қирғизистон давлат юридик академияси талабалари айнан бир хил муаммога дуч келмоқда, деб ёзади «Кактусмедиа».
Ватан тарихи ўқитувчиси Омурзаков Саит Омурзакович (80 ёш) 2004 йилда Қирғизистон тарихи ҳақида китоб чиқарган. Ундан тасдиқланмаган фактлар ва ёлғон мулоҳазалар ҳам ўрин олган.
Исталган талаба Омурзаковнинг «Чингизхон, Ленин ва Гитлер қирғиз, Владимир Уляновнинг ҳақиқий фамилияси эса Уланов эканлиги» ҳақидаги сўзларини тасдиқлайди.
Омурзаковнинг ҳамкасблари у икки марта инсультни бошдан кечирганлигини маълум қилган. Шунингдек, унда хотира билан боғлиқ муаммолар кузатилади, бироқ ОТМ маъмурияти у «университет оқсоқоли» эканлиги сабабли уни лавозимидан олмаслигини билдирган.
Таълим вазирлиги 2004 йилда ушбу китобни талабаларга тавсия қилганда қайси тамойилларга таянганлигини фақат тахмин қилиш мумкин.
Изоҳ (0)